Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 01:59

Лозаннада Сурия бўйича АҚШ ва Россия иштирокидаги музокаралар бошланди


Швейцариянинг Лозанна шаҳрида Суриядаги бўхронни бартараф этиш бўйича АҚШ, Россия ва бошқа мамлакатлар вакиллари иштирокида учрашув бошланяпти.

Сурияда оташкесимни тиклаш марказий мавзу бўлиши кутилаётган музокараларда Туркия ва Саудия Арабистони вакиллари ҳам иштирок этяпти.

Ўтган ой Россия ва АҚШ Сурияда урушаётган томонлар билан оташкесим борасида келишувга эришган.

Сал ўтмай Ҳалабда инсонпарварлик карвонига ҳужум қилинди.

АҚШ мазкур ҳужумда Россия ҳарбийларини айблади ва Москва билан Сурия бўйича сўзлашувларни тўхтатган эди.

XS
SM
MD
LG