Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 18:38

Ўшда ёниб кетган 10та уй ўзбек ва қирғиз ҳомийлари ёрдами билан қайта тикланди


Шу йил август ойининг биринчи ҳафтасида ёнғин натижасида ёниб кетган Ўш шаҳри ва Қорасув тумани кесишида жойлашган 10та уй қайта тикланди. Ўш воқеалари чоғида ёниб кейин қайта тикланган бу уйларнинг иккиси тўла ёнган ва йигирмага яқин ўзбек кўчада қолганди.

Қайта тикланган уйлар ўзбек ва қирғиз ҳомийлари кўмагида янгидан барпо этилди.

Уйи қайта барпо этилганлар халққа ош берди
Уйи қайта барпо этилганлар халққа ош берди

Ўшдан Озодлик мухбири Шерзоднинг хабар беришича, уй эгалари бугун миннатдорчилик тариқасида бир неча юз кишига ош берди.

Икки ой аввал ёнғиндан куйиб кетган 10 уйда тахминан 70 одам истиқомат қилади. Уйларнинг иккиси бутунлай куйиб кетган ва 20га яқин ўзбек кўчада қолганди.

Ҳозирда уйлар тўлалигича қайта тикланди. Бугун уй эгалари уйни қайта тиклашга ёрдам кўрсатганларга миннатдорчилик тариқасида бир неча юз кишига эҳсон беришди.

Турдивой Бўрибоев 10та уй ҳомийлар кўмагида икки ойда қайта тикланганини айтади
Турдивой Бўрибоев 10та уй ҳомийлар кўмагида икки ойда қайта тикланганини айтади

Ёнғин жуда катта бўлган. Агар халқ ёрдам бермаганида Шамшат кўчасидаги 40-50 уй тўлалигича ёниб кетарди. Халқ ёрдами билан шуни олдини олиб, Аллоҳга шукр, тўхтатиб қолдик. Ўнта уй жабр кўрди. Ярадор бўлган, ўлганларлар бўлмади, Худо сақлади. Қизил-қишлоқ туманга қараймиз, шаҳар ҳам қараб турмади. Шаҳар аҳолиси, атрофдаги қишлоқлар ҳамма ёрдам қўлини чўзди. Биз бу ерда комиссия тузиб штаб очдик. Штабга ҳамма топганини олиб келди. Элликбошилар, мингбошилар, шаҳар, туман қозиётлари ҳам ёрдам берди. Кўпчиликни ёрдами билан мана шу уйлар 2 ойда аввалгидек тикланди”, -дейди Қизил қишлоқ ҳукумати оқсоқоллар суди раиси Турдивой Бўрибоев.

Уйсиз қолганлар ёнган уйларни қайта тиклашга каттаю-кичик, ўзбегу-қирғиз бирдай ёрдам берганини айтади.

Моддий ёрдам берганлар орасида Қирғизистон Жўғўрқу Кенгаши, маҳаллий кенгаш депутатлари, Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги расмийлари, Масжид имомлари ва тадбиркорлар бор.

Уйлар ҳашар йўли билан қайта барпо этилди
Уйлар ҳашар йўли билан қайта барпо этилди

Ёнғиндан жабр кўрганлар уйлари тез орада қайта тикланиб, совуқ кунлар келмасдан бурун ўз уйларига кириб олганларидан хурсанд, дейди Қизил қишлоғи яшовчи Омина Раҳмонбердиева:

-Халқимизга, қирғиз халқимизга, ўзбек элимизга ҳаммасига раҳмат. Жуда ҳам чиройли қилиб уйларимизни аввалгидан ҳам зиёда қилиб битирб беришди. Уйларимизда кўрпа-тўшаклар бўлди, гиламлар беришди. Чиройли қилиб уйларимизни битқазиб киритиб қўйишди. Аллоҳ рози бўлсин хаммасидан. Икки халққа раҳмат айтаман. Ўлгунимча унутмайман қилган меҳнатларини.

Озодлик: - Уйиз ёнганда ҳужжатлар ёнганини ҳам айтгандиз. Улар нима бўлди?

Омина Раҳмонбердиева: - Ҳужжатларимиз, паспортларимиз, уйимизнинг ҳужжатлари ҳаммаси куйиб кетган эди. Паспортга бордим, яхши гапириб паспортларимизни қилиб беришди. Тўртта паспортни олдик. Уйимиз ҳужжатларини Қорасувдаги Давлат рўйҳатга олиш хизмати тезликда қилиб берди. Уйнинг қизил китобини ҳам қилиб беришди. Куйиб кетган пулларимизни банкка боргандим алмаштириб беришди.

Озодлик: - Куйиб кетган пуллардан нечи пулини алмаштирдингиз?

Омина Раҳмонбердиева: - Куйиб кетган пулдан 10,5 минг алмаштирдим, ўзи 16 минг эди. Қолгани Россия пули эди. Ўғлим Россиядан юборган эди. Кафанимизни ичидаги пулларимиз эди. кафанимиз билан куйиб кетти. Майли уларга минг мартадан розимиз, - дейди уйи куйиб қайта тикланган шамшатлик Омина ая Рахмонбекдиева.

Омина Раҳмонбердиева уйлари аввалгидан ҳам яхшироқ қилиб қайта қурилганини айтади
Омина Раҳмонбердиева уйлари аввалгидан ҳам яхшироқ қилиб қайта қурилганини айтади

Ёнғиндан сўнг аҳоли ёнғин хизмати ўз вақтида келмаганидан норози бўлган эди.

Уйлар Қорасув туманига қарашли, лекин Ўш шаҳрига яқин.

Қорасув Ёнғин хизматидан воқеа жойигача 30 километр, Ўш шаҳри Ёнғин хизматидан 5 километр олисда.

Жабрланувчиларга кўра, улар ўт чиққанидан сўнг бир неча бор Ўш шаҳар ёнғин хизматига қўнғироқ қилган.

Ўшда 2010 йил воқеаларида ёнган 9та уй яна ёниб кетди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:52 0:00

Улар келмагач, одамларнинг ўзлари Ёнғин хизматига борган, бироқ шунда ҳам улар ёнғин Қорасув ҳудудида бўлаётганини рўкач қилиб, келмаган.

Расмийлар, воқеа жойига Қорасувдан бир ўт ўчирар машина, Ўш шаҳридан 6 машина келганини ва Ўш шаҳар Ёнғин ҳизмати чақирув бўлганидан кейин 7 дақиқада келганини айтган эди.

Бироқ ёнғин сабабларини аниқлаш жараёнида жабрланганлар ҳеч кимга даъво қилмасликларини билдирди.

Расмийга кўра, ёнган уйларнинг барчасида хавфсизлик қоидаларига амал қилинмаган.

Уйларнинг томи тунука билан қоплангани учун олов том остида айланаверган.

Ёнғин чиққан ҳудуд 2010 йил Ўшда юз берган қонли воқеаларда энг кўп талофот кўрган ҳудудлардан биридир.

Ёнган 10та уйнинг барчаси Ўш воқеалари чоғида ёниб қайта тикланганди.

XS
SM
MD
LG