Линклар

АҚШ вице-президенти Жо Байден ўз давлати Россиянинг киберҳужумларига жавоб қилишини айтди.

“Бизда бунга имконият бор. У (Путин) бу ҳақда билиб олади ҳали. Бу биз ўзимиз лозим топган пайтда, таъсири энг катта бўладиган вазиятда бўлади”, - деди Байден.

Ўтган ҳафтада АҚШнинг Ички хавфсизлик бошқармаси ва миллий разведка идораси қўшма баёнот чиқариб, Россия ҳукуматини АҚШ сиёсий муассасаларига қарши киберҳужумларни уюштирганликда айблаганди.

Бу ерда гап DCLeaks ва WikiLeaks сайтларида америкалик сиёсатчиларнинг электрон ёзишмалари эълон қилиниши ҳақида бормоқда.

Шунингдек, Guccifer 2.0 лақабли ҳаккер Декократик партия серверини бузганини тан олган эди.

Россия томони бу ҳужумларга алоқаси бўлмаганини билдирган.

XS
SM
MD
LG