Линклар

Яна икки америкалик аёл АҚШда Республикачилар партиясидан президентликка номзод Доналд Трампни жинсий тажовузда айблади.

46 ёшли Кристин Андерсон Washington Post газетасига ўтган асрнинг тўқсонинчи йилларида, Ню Йоркнинг Манхэттен мавзесидаги клублардан бирида официант бўлиб ишлаган пайтда Трамп этагини остига қўл югуртиришга уринганини айтган.

Трамп номига яна бир айблов Саммер Зервос исмли аёл тарафидан янгради.

Трамп олиб борган “Ўқувчи” телевизион томошасининг қатнашчиси бўлган Зервос 2007 йилда Лос Анжелесда Трамп уни Beverly Hills меҳмонхонасига таклиф этгани ва унга шилқимлик қилганини айтган.

Бундан олдин ҳам бир қанча аёл Трампни жинсий тажовузда айблаганди.

Трампни ўзи эса бу айбловларни сайловдаги рақиби Ҳиллари Клинтон ва уни тарафдорлари ўйлаб топган уйдурма деб атади.

Ўтган ҳафтада Доналд Трампнинг аёллар ҳақидаги уят гаплари катта шов-шувга сабаб бўлди.

Трамп сўзлари фош этилиши ортидан ўнлаб партиядоши ундан юз ўгириб, Республикачи сиёсатчига овоз бермасликларини билдиришганди.

XS
SM
MD
LG