Линклар

Бағдодда содир этилган ҳужумларда камида 55 одам ҳалок бўлди


Энг йирик ҳужум Бағдод марказига ўрнатилган чодир ичида содир этилди

Энг йирик ҳужум Бағдод марказига ўрнатилган чодир ичида содир этилди

Бағдодда шанба куни содир этилган қатор портлашларда камида 55 киши қурбон бўлди.

Reuters агентлиги хабарига кўра, энг йирик террорчилик ҳужуми шиаларнинг Ашуро маросими ўтаётган чодирда содир этилди.

Унда 41 киши ҳалок бўлди, 33 киши жароҳат олди.

Чодир Бағдод шимолидаги бозор марказига ўрнатилганди.

Ашуро кунида шиа мусулмонлари Муҳаммад пайғамбар набираси Имом Ҳусайннинг VII асрда ўлдирилган кунини мотам куни сифатида нишонлайдилар.

Аввалроқ Бағдод шимолида содир этилган иккита ҳужумда 11 нафар полиция ходими ва ҳукуматпараст қуролли гуруҳнинг 3 аъзоси ҳалок бўлганди.

Яна бир ҳужумчи маҳаллий қўмондон, унинг хотини ва уч фарзандини ўлдирган.

Ҳамлалар учун масъулиятни ўз зиммасига "Исломий давлат" гуруҳи олган.

XS
SM
MD
LG