Линклар

АҚШ ва Туркия Ироқнинг Мосул шаҳрига артиллерия ҳужумларини бошлади


CNN Turk хабарига кўра, АҚШ ва Туркия "Исломий давлат" ишғоли остидаги Ироқнинг иккинчи йирик шаҳри - Мосул шаҳрига артиллерия ҳужумларини бошлади.

Ушбу шаҳар "Исломий давлат" гуруҳи томонидан 2014 йилда ишғол этилганди.

Шанба куни Ироқ армияси самолётларда Мосулга ҳарбий амалиёт бошланаётгани ҳақида огоҳлантирувчи варақалар ташлаганди.

Ироқ ҳукумати шаҳар аҳолисини ваҳимага тушмаслик ва шаҳарнинг алоҳида минтақаларига бормасликка чақирганди.

АҚШ Мудофаа вазирлиги маълумотига кўра, АҚШ етакчилигидаги иттифоқчи кучлар амалиётлари натижасида Ироқ ва Сурияда ўтган икки йил ичида 40 мингдан кўпроқ жангари ўлдирилди.

2016 йил бошидан буён "Исломий давлат" гуруҳи ўзи ишғол қилган 10 фоиздан кўпроқ ҳудудларни бой берди.

Июнь ойида Ироқ армияси Америка ҳарбийлари дастагида Бағдоддан 50 километр узоқликда жойлашган Фаллужа шаҳрида назоратни қайта ўрнатганди.

XS
SM
MD
LG