Линклар

Шошилинч хабар
02 май 2024, Тошкент вақти: 02:37

"Ўзстандарт"га янги раҳбар тайинланди


Gazeta.uz сайтининг Ўзбекистон ҳукуматидаги манбасига таяниб хабар беришича, Актам Ҳаитов Ўзбекистон давлат стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги - "Ўзстандарт" бош директори лавозимига тайинланди.

Хабарда таъкидланишича, 42 яшар Актам Ҳаитов 2014 йил мартидан 2010 йил июлига қадар Ўзбекистон меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири , сўнгра — 2014 йил сентябрдан — "Биокимё" акционерлик жамиятининг иқтисодиёт ва режалаштириш ишлари бўйича директори лавозимида ишлаган.

Актам Ҳаитов "Ўзстандарт" раҳбарлигига Абдусалом Қурбонов ўрнига тайинланган.

2002 йилда ташкил этилган "Ўзстандарт" агентлиги стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш соҳасидаги вазифаларни ҳал қилиш учун махсус ваколат берилган давлат бошқарув органи ҳисобланади.

XS
SM
MD
LG