Линклар

"Адолат" ва "Миллий тикланиш" президентликка ўз номзодларини тасдиқлади


Cурат "Миллий Тикланиш" партиясининг mt.uz веб саҳифасидан олинди

Cурат "Миллий Тикланиш" партиясининг mt.uz веб саҳифасидан олинди

15 октябрда "Миллий тикланиш" Ўзбекистон Демократик партияси Сарвар Отамуратовни, Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партияси (СДП) Наримон Умаровни президентликка номзод сифатида тасдиқлади.

Аввалроқ Ўзбекистон Халқ демократик партияси Ҳотамжон Кетмоновни президентликка номзод сифатида тасдиқлаган эди.

Президент Каримов 2 сентябрда вафот этгани сабаб, Ўзбекистон Конституциясига мувофиқ, мамлакатда сайловлар 4 декабрда ўтказилади.

ЎзЛиДеП партияси сиёсий кенгаши президент вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев номзодини президентликка илгари сурган.

Шавкат Мирзиёев номзоди энди мазкур партия қурултойида тасдиқдан ўтиши лозим бўлади.

Ўзбекистонда расман рўйхатдан ўтган тўртта партия бор.

Уларнинг барчаси жорий ҳукумат сиёсатини дастакловчи партиялар саналади.

XS
SM
MD
LG