Линклар

Нишонда фермерлар ташлаб кетган 210 гектарни бошқа фермерлар олишни истамаяпти


Қашқадарё вилоят, Нишон тумани Пахтаобод қишлоқ фуқаролар йиғинида яшайдиган фермернинг OzodMikrofonга айтишича, 14 октябрь, шанба куни эрталаб туман ҳокими ундан “еримни топшираман”, деган мазмунда ариза ёздириб олган.

Исм-фамилияси айтилишини истамаган фермер йигитга кўра, Пахтаобод қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудидаги далаларда 34 фермер деҳқончилик қилади ва ариза уларнинг деярли ҳаммасидан олинган.

Туман ҳокимининг фермерлардан ерни тортиб олишга қарор қилишига 13 октябрда ёмғир ёққани учун кўпчиликнинг, хусусан, Озодликка мурожаат қилган фермернинг ҳам пахта топширмагани сабаб бўлган. Қолаверса, у шартнома бўйича ўз зиммасига олган пахта топшириш мажбуриятини бажарган.

OzodMikrofonга шикоят қилган фермернинг айтишича, маҳаллий фермерларга ўтказилаётган босимнинг яна бир сабаби туманнинг “Туркманистон МТП” деган ҳудудидаги қаровсиз қолган 210 гектар ер билан боғлиқ. Фермернинг иддао қилишича, бошқа фермерлар ташлаб кетган ўша ер майдонини туман ҳокими Пахтаобод қишлоқ фуқаролар йиғинидаги 34 фермердан 30 нафарига бўлиб бермоқчи.

Фермерлар эса, тахминан 15 чақирим узоқдаги далага бориб деҳқончилик қилишни истамаяпти.

Хўш, нима учун 210 гектар ерни 34 эмас, 30 фермерга бўлмоқчилар?

Бу саволнинг фермер йигит наздидаги жавобини қуйидаги суҳбатда тингланг:

Муҳим эслатма: Нишонлик фермер билан суҳбатни OzodMikrofon эшиттириши форматида, яъни суҳбатда тилга олинган воқеа-ҳодисаларни қўшимча ўрганмай, бераяпмиз. Фермер тилга олган мавзу юзасидан унинг ҳамкасблари, 210 гектар ерни ташлаб кетган фермерлар ва албатта, Нишон туман ҳокимининг фикрларини эшитишга ҳамда уларни тингловчига эшиттириш учун Озодлик микрофони доим очиқ.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG