Линклар

Руслан Чагаев профессионал рингни тарк этди


Бокс бўйича оғир вазндаги собиқ жаҳон чемпиони ўзбекистонлик Руслан Чагаев.

Ўта оғир вазнда бокс бўйича жаҳоннинг собиқ чемпиони Руслан Чагаев кўриш қобилиятида муаммолар пайдо бўлгани ортидан профессионал рингни тарк этди.

Россиянинг ТАСС агентлиги боксчининг менежери Тимур Дугазаевга таянган ҳолда, Чагаев хайрлашув учрашувини ўтказишдан ҳам воз кечганини маълум қилди.

-Руслан кўриш қобилиятидаги муаммолар туфайли расман ўз карьерасини якунлади. Биз Чагаевга Браун билан хайрлашув жанг-реванши ўтказишни таклиф қилдик ва буни уюштира олар эдик. Бироқ у жангларни тўхтатишга қарор қилди, саломатлик муҳимроқ, - деб билдирди 16 октябрь куни Дугазаев ТАСС мухбирига.

Браун шу йилнинг 5 мартида Чеченистон пойтахти Грознийда ўтказилган мусобақанинг 10-раундида Чагаевни техник нокаут билан енгиб, жаҳон чемпиони камарига эга бўлганди. Бироқ кейинроқ Браун допинг истеъмол қилгани аниқланиб, чемпионлик унвони Чагаевга қайтарилган эди.

Руслан Чагаев профессионал рингда 38та жанг ўтказиб, улардан 34тасида ғалаба қозонган. У рақибларини 21 марта нокаут қилган.

XS
SM
MD
LG