Линклар

logo-print

Узундарада қадимий тангалар коллекцияси топилди


Қадимий тангалар.

Қадимий тангалар.

Сурхандарё вилоятидаги Узундара қалъаси эллин даври нумизматик топилмалари сони бўйича дунёдаги биринчи ўринни эгаллаши мумкин. Бу ҳақда шанба куни Термиз давлат университетида ўтган археологик анжуманда маълум қилинди.

Мазкур анжуман грек-бақтрия замонига мансуб Узундара қалъасида олиб борилган археологик ишларнинг тўртинчи босқичи якунлангани муносабати билан ўтказилди. Археологик қазилмалар Россия академиги Эдвард Ртвеладзе раҳбарлигидаги рус-ўзбек қўшма экспедицияси томонидан олиб борилган.

Хабарда айтилишича, Узундарада топилган тангалар коллекцияси мана шу соҳага ихтисослашган Британия музейида ҳам мавжуд эмас.

Кумуш тангалар Антиох 1 даврига, яъни эрамиздан олдинги 295 – 280 - 265 йилларга тегишли бўлиб, Александр Македонский ҳукумронлиги даврида ишлаб чиқарилган. Бундан ташқари грек-бақтрия ҳукумдорлари Евкратий, Деметрий ва Евтидем II даврида ишлаб чиқарилган ўнлаб тангалар ҳам топилган.

XS
SM
MD
LG