Линклар

logo-print

Мирзиёев БМТ янги Бош котибини табриклади


БМТнинг янги сайланган Бош котиби Антониу Гуттериш.

БМТнинг янги сайланган Бош котиби Антониу Гуттериш.

Ўзбекистон муваққат президенти Шавкат Мирзиёев БМТнинг янги сайланган Бош котиби Антониу Гуттеришга табрик жўнатди.

Ташқи ишлар вазирлигининг маълум қилишича, табрик мактубида, жумладан, "Ўзбекистон БМТни бутун жаҳон тинчлиги ва барқарорлигини сақлаш, халқаро ва минтақавий хавфсизликнинг кўплаб мураккаб муаммоларини ҳал этиш, изчил ривожланишни таъминлаш ва экологияни ҳимоя қилишдаги универсал халқаро тузилма деб ҳисоблаши" таъкидланган.

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев Антониу Гуттеришга ўзига қулай бўлган вақтда Ўзбекистонга ташриф қилишини таклиф этди. БМТнинг амалдаги Бош Котиби Бан Ки Мун Ўзбекистонга икки марта келган эди.

Бунга қадар Португалия бош вазири, кейинроқ БМТнинг Қочқинлар бўйича Олий комиссари лавозимларида ишлаган 67 ёшли Антониу Гутерриш БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 13 октябрда Бош котибликка тасдиқланган эди.

У 2017 йилнинг 1 январидан 2021 йилнинг 31 декабригача Бирлашган Миллатлар ташкилотига раҳбарлик қилади.

XS
SM
MD
LG