Линклар

logo-print

Ўзбекистон муваққат президенти Шакат Мирзиёев Олий Мажлис қонунчилик палатасига “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини тақдим этди.

Маҳаллий матбуотнинг 15 октябрь куни маълум қилишича, лойиҳада коррупцияга қарши кураш бўйича идоралараро комиссия ташкил этиш назарда тутилади.

"Қонун лойиҳасида коррупцияга қарши курашишнинг асосий принциплари ҳамда бу борадаги давлат сиёсатининг муҳим йўналишлари, ваколатли органлар тизими, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари, фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқароларнинг мазкур соҳадаги иштироки, шунингдек халқаро ҳамкорлик мустаҳкамлаб қўйилмоқда", дейилади Ўзбекистон матбуотида тарқатилган хабарларда.

2008 йилда “Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг коррупцияга қарши конвенциясига Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши тўғрисида»ги қонун қабул қилинган эди.

2010 йилда эса Ўзбекистон Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти Коррупцияга қарши курашиш тармоғининг Истамбул ҳаракат дастурига қўшилган.

XS
SM
MD
LG