Линклар

Покистонда автобуслар тўқнашувида 27 киши нобуд бўлди


Покистонда йўллар ва автомашиналар техник ҳолати ёмонлиги оқибатида йилига 5 минг нафардан зиёд киши автоҳалокат қурбони бўлади.

Покистонда йўллар ва автомашиналар техник ҳолати ёмонлиги оқибатида йилига 5 минг нафардан зиёд киши автоҳалокат қурбони бўлади.

Покистон расмийларининг хабар қилишича, автобуслар тўқнашуви 17 октябрь эрталаб Панжоб вилоятидаги Раҳим Ёр Хон шаҳрида содир бўлган.

Нобуд бўлган 27 кишидан ташқари 30 дан одам жароҳат олган.

Маҳаллий ҳокимият вакили Зафар Иқболдан олинган маълумотга кўра, қутқарув ишлари олиб борилмоқда. Унинг айтишича, қурбонлар сони ортиши мумкин.

Покистон ҳукумати раҳбари Навоз Шарифнинг “одамларнинг нобуд бўлишига олиб келган воқеа муносабати билан чуқур қайғу билдиргани” хабар қилинди.

Расмий маълумотларга қараганда, Покистонда йўллар ва автомашиналар техник ҳолати ёмонлиги оқибатида йилига 5 минг нафардан зиёд киши автоҳалокат қурбони бўлади.

XS
SM
MD
LG