Линклар

logo-print

Черногорияда ўтган сайловда Ғарбга мойил партия энг кўп овоз олди


Черногория бош вазири Мило Жуканович.

Черногория бош вазири Мило Жуканович.

Черногория Ғарбга мойил етакчи Социалистлар демократик партияси якшанба куни бўлиб ўтган парламент сайловларида ғолибликни қўлга киритди.

Социалистлар демократик партияси учун берилган овозлар унинг парламентдаги жойларнинг мутлақ кўпчилигини эгаллаши учун етарли эмас, бироқ партия раҳбари, Бош вазир Мило Жукановичга кўра, бошқа кичикроқ партиялар ҳамда албан, хорват ва боснияликлар каби миллий озчиликлар вакиллари билан коалиция тузилиши мумкин.

Социалистлар демократик партияси сайловчиларнинг 40 фоизи овозини олди. Россия қўллаб-қувватлаган “Демократик жабҳа” 20 фоиз овоз олди.

Овоз беришга сайловчиларнинг 73% и қатнашди. Сайловнинг расмий натижалари яқин кунларда эълон қилинади.

Черногорияда ўтказилган сайлов кампаниясининг асосий масалаларидан бири мамлакатнинг НАТОга қўшилиши масаласи бўлди. Мило Жуканович душанбага ўтар тунда қилган чиқишида бу ҳақдаги шартноманинг парламентда ратификация қилинишига эришмоқчи эканлиги тўғрисида баёнот берди.

XS
SM
MD
LG