Линклар

Могерини: ЕИ Сурия бўйича Россияга қарши санкция жорий қилмоқчи эмас


Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат мутассадиси Федерика Могерини

Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат мутассадиси Федерика Могерини

Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат мутассадиси Федерика Могерини иттифоқ Россиянинг Суриядаги ҳаракатлари туфайли унга қарши санкция жорий қилишни режалаштирмаётганини билдирди.

Европа Иттифоқига аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирларининг 17 октябрь куни Люксембургда бўлиб ўтган йиғинига борган Могерини “Ҳеч қайси аъзо давлат буни таклиф қилгани йўқ”, деди.

Аммо Могерени оташкесимга эришиш тобора мушкуллашиб бораётган бир пайтда ЕИ Сурия ҳукуматига қарши санкцияларни кенгайтириши мумкинлигини айтди.

16 октябрь куни АҚШ ҳамда Британия Сурия ҳукумати билан Россия томонидан Ҳалаб шаҳри бомбардимон қилинишини тўхтатиш учун янги санкциялар кўриб чиқилаётганини билдирган эди.

Бу икки давлат Россия ва Сурия президенти Башар ал-Ассаднинг яқин ҳамкори Эронни янги оташкесим ўрнатишга чақирди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ойда АҚШ ва Россия етакчилигида эришилган оташкесим кўп ўтмай бузилган эди.

XS
SM
MD
LG