Линклар

logo-print

Давлат ташкилотлари ходимларига Тошкент шаҳрида пропискадан ўтишга рухсат берилди


Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий рўйхатда туриш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига биноан бундан буён давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқарувидаги органлар, республика миқёсидаги бошқа давлат ташкилотлари раҳбарлари ўз ходимларининг Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига доимий рўйхатга ўтишларини сўраб мурожаат қилишларига рухсат берилади.

Тилга олинган қарор 7 октябрда қабул қилингани тўғрисида uzdaily.uz сайти бугун хабар қилди.

Мазкур қарорга илова қилинган рўйхатда жами 59 ташкилот ва компания номи келтирилган. Рўйхатда Президент Аппарати, Вазирлар Маҳкамаси, Конституциявий суд, Олий суд, Олий хўжалик суди, Бош прокуратура, МХХ, Марказий банк, вазирликлар ва давлат қўмиталари, Тошкент шаҳри ва вилояти ҳокимликлари, давлат улушига эга бўлган компаниялар бор.

XS
SM
MD
LG