Линклар

"Пойтахтада ўтирган “Катта Акаларимиз” ​газ ва светсиз ўтирганимизни билишармикан?"

Sizdan Telegram” лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андозалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истагингиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ************************************************************************************************************** Муҳим эслатма: “Sizdan Telegram” лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!


18:51 1.11.2016

"Пойтахтада ўтирган “Катта Акаларимиз” ​газ ва светсиз ўтирганимизни билишармикан?"

Озодлик тингловчиси Фарғона вилоятининг Учкўприк туманида рўй бераётган ижтимоий муаммолардан шикоят қилди:

"Фарғона вилояти Учкўприк туманидаги Қоракўл, Шеробод, Айртом, Ботирхўжа қишлоқларига қачондир газ ва свет берилармикан?

Тўғрисини айтсам, бечора дадам билан онам қийналиб кетишди. 7-8 йилдан бери деярли свет бермай қўйди. Бу йил эса светни кунига 3 соатга беришмоқда.

Газни умуман гапирмаса бўлади… 3 йилдан бери умуман газ йўқ. Ҳатто, газ трубани ўзи йўқ. Ёш боласи бор оилалар жуда ҳам қийналишмоқда.

Шу масалада кимга мурожаат қилишни билмаяпмиз. Нима қилсак бўлади? Нимага халқ қийналиши керак? Газсиз ва светсиз одам ўзини дўзоҳда ҳис қилади. Пойтахтада ўтирган “Катта Акаларимиз” бу ҳақда билишармикан? Ёки чет эл фуқароларига сотиб, катта пул олаётганмикан? Бизга ҳам берсин, биз ҳам тўлаймиз пулини, пластик орқали бўлса ҳам".

20:27 27.10.2016

"Ичадиган сувимиз ариқда оқаётган сув билан бир хил"

Озодлик тингловчиси Сирдарё вилоятининг Найман қишлоғида рўй бераётган ижтимоий муаммолардан шикоят қилди:

"Мен Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани Деҳқонобод ширкатлар уйишмасининг Найман қишлоғида истиқомат қиламан.

Қишлоғимизда 2015 йилда озгина бўлса-да, лекин барибир газ бўлди. Бу йил эса умуман йўқ. Газ тарқатиш ускунаси олдидан узиб юборилган.

Свет масаласи ҳам оғир. Кечқурунлари светни ўчириб қўяди. Доим ўйин қилади.

Ичадиган сувимиз ариқда оқаётган сув билан бир ҳил.

Шу муаммоларни ечимини топишга ёрдам беринг, илтимос!"

14:54 26.10.2016

Тошкентда яна бир қимматбаҳо бутик ёпилди

Тошкентда Snob's Platinum номли қимматбаҳо кийим-кечак дўкони ёпилди.

Пойтахтликларнинг ишонишича, бу дўкон "ҳукуматнинг юқори шахсига тегишли" бўлган.

Пойтахт марказидаги Дархон мавзесида жойлашган бутик сўнгги йилларда энг қиммат дўконлар сирасига кирарди.

Озодлик тингловчисининг билдиришича, дўкон маъмурияти унинг қачон қайта очилишиним маълум қилгани йўқ.

Дўконга тегишли барча белгилар ҳам олиб ташланган.

18:45 24.10.2016

"Самарқандда ёнғин натижасида электр қурилма эриб кетди"

Озодлик тингловчиси Самарқанд шаҳри ва туманини электроэнергия билан таъминлай оладиган трансформатор ёниб кетганини иддао қилмоқда:

"Самарқанд шаҳрининг Сартеппо маскани охирида жойлашган ва Самарқанд шаҳри ва туманини электроэнергия билан таъминлайдиган трансформатор ёниб кетди.

Ёнғин натижасида электр қурилма баланд ҳарорат остида эриб кетди. Электр идораларининг айтишича, трансформаторни талабларга жавоб берадиган даражада тиклаш учун 4 ой кетиши мумкин. Бироқ. Ҳали ҳеч аниқлик йўқ".

Қолганини юкланг

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG