Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 15:24

Ғафур Раҳимов ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинмоқда

Sizdan Telegram” лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андозалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истагингиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ************************************************************************************************************** Муҳим эслатма: “Sizdan Telegram” лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

17:11 26.10.2016

Ғафур Раҳимов ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинмоқда


Ижтимоий тармоқларда ўзбек фойдаланувчилари ўртасида Ғафур Раҳимов акс этгани иддао қилинаётган видео муҳокама қилинмоқда.

Видеода кўз ойнак таққан Ғафур Раҳимовга ўхшаган шахс ва унинг атрофига тўпланган шотирлари қадаҳ кўтариб тушлик қилмоқда.

Бу каби видеонинг пайдо бўлиши Раҳимовнинг ўтган ойда Интерполнинг қидирувдаги шахслар рўйҳатидан олиб ташланган пайтга тўғри келмоқда.

Президент Каримовнинг ўлими ортидан Ўзбекистон ватандоши Ғафур Раҳимов исми Интерполнинг Ўзбекистондаги миллий ваколатхонаси қидирув лентасидан жорий йилнинг 15 сентябрь куни олиб ташланди. Кузатувчилар фикрича, Ўзбекистонда иқтисодий жиноятлар фигуранти сифатида қидирувга берилган Раҳимов Ватанига қайтишига йўл очилган.

АҚШ Молия вазирлиги 2012 йилда Ғафур Раҳимовни уюшган халқаро гуруҳ етакчиларига қарши жорий қилган санкциялари рўйхатига киритган эди.

65 ёшли Ғафур Раҳимовнинг исми ҳозир ҳам мазкур рўйхатда қолмоқда.

"Постсовет фуқароларидан ташкил топган “Биродарлик халқаси” (Братва) даги белгиловчи шахс бўлган Ғафур Раҳимов ўзбек уюшган жиноят олами етакчиларидан бири ва у Марказий Осиëда наркотик моддалар ишлаб чиқариш бўйича ихтисослашган.Раҳимов дунëнинг йирик наркосиндикатларида героин контрабандаси билан боғлиқ операцияларда қатнашиб келмоқда," дейилади АҚШ Молия вазирлиги расмий сайтидаги ҳужжат матнида.

18:37 24.10.2016

"Свет бўлмайди, қайтиб телефон қилманг"

Андижонлик муштарий шаҳарда электроэнергия тез-тез ўчирилишини иддао қилмлоқда:

"Мен Андижондан ёзмоқдаман. Андижон шаҳрининг кўп маҳаллаларида свет тез-тез ўчирилмоқда. Кундузи соат 10:00дан 18:00гача, кечқурун 20:00дан 21:30 гача ва тунда 23:00дан эрталаб соат 7:00гача умуман светсиз ўтирибмиз.

Табий газ 2000 йилда узиб ташланган. Энди светга ўтишди. На овқат тайёрлаб бўлади, на чой дамлаб бўлади. Телевизор кўришни эса умуман унутиб бўлдик.

Навбатчига телефон қилсак, “свет бўлмайди, қайтиб қилманг” деб айтмоқда. Андижон вилоят ҳокимлигига мурожаат билан чиқсак, кетимизга тепиб юбормоқда.

Ёш болаларимнинг боши касалдан чиқмай қолди. Сизлардан шу масала ҳақида ёзишингизни сўраб қолмоқдаман. МХХ ёки вақтинча Президент ҳам эшитиб қолсалар, электроэнергетика раҳбарларини бир текшириб кўрармиди...

Ҳар куни ишдан қайтиб, Тошкентдан комиссия текшириш учун келганини кўраман. Улар нимани текширмоқда экан? Ахир свет ҳокимият атрофида ва асосий йўлларда борку?!

Ёки бу комиссия чўнтагини шишириш учун келганми? Агар вилоят ҳокимини ишдан олса ва оддий халқнинг дардини тушунадиган инсонни қўйса, миллионлаб ўзбеклар кутаётган иш амалга ошар эди".

Яна бир андижонлик тинловчи Озодликга газ ва свет йўқлигидан шикоят қилди:

"Мен Андижондаги ва умуман Ўзбекистондаги газ ва свет муаммоси ҳақида ёзмоқдаман. Менинг ўйлашимча, газ ва электр тармоқлари раҳбарларини янгилаш керак.

Масалан, бизнинг маҳалла газ тармоғига уланган, аммо газ беришмаяпти. "Ҳар бир хонадондан 200 минг сўм йиғиб берасизлар ва кейин газ билан таъминлаймиз" деб айтмоқда. Янги раҳбар келган. Янги раҳбар ҳам "пул олиб келишасан" деб айтмоқда. "Биз ҳам мажбурмиз, бизларга режа қўйишган" дейди Шаҳаргаз ходимларидан бири.


Светга келсак, ҳали қиш келмасданоқ ўчиб юборилмоқда. Кунига бир 8-10 соат свет бўлади, қолган вақтда ўчиришмоқда. Шунинг учун газ заправкаларида катта навбатлар мавжуд. Муҳими, газни нархи ҳам ошган ва айни пайтда 1 куб метрининг нархи 1530 сўм бўлган".

20:29 19.10.2016

Россия полицияси ўзбекистонликларни Қозоғистон чегарасида ташлаб кетди

Россияда истиқомат қиладиган ўзбекистонлик муштарий Россия ички ишлар вазирлигининг Кемерово вилояти бўйича миграция бошқармаси ходимлари устидан арз қилди:

"Бийская кўчаси, 37 уйда жойлашган Кемерово вилояти миграция бошқармасининг ходимлари 14 октябр куни ўзбекистонлик 11 депортантдан (депортация қилиниши керак бўлган одам) 5 минг рублдан олиб, “тўғри уйгача жўнатамиз” деб ваъда берди.

Бироқ, Россия ва Қозоғистон чегарасида жойлашган нейтрал ҳудудда барча ўзбекистонликларни ташлаб, машинада орқага қайтиб кетди. Аммо, Қозоғистон чегарачилари бизнинг ўзбекистонлик ватандошларни қабул қилмади ва улар айнан шу нейтрал ҳудудда 10 соат кутиб туришга мажбур бўлишди.

Сўнг, 7 километр масофани пиёда босиб ўтгач, улар Ўзбекистонга кетаётган ватандошини учратди. Сўнг, ўзбекистонлик ватандош уларни ўз машинасида олиб кетди. Охири, Ўзбекистонга 5 кунда қийналиб етиб боришди".

19:34 18.10.2016

"Бу ёш болаларни мажбурий меҳнатга жалб этиш эмасми?"

Фарғоналик муштарий Ёзёвон туман мактабларида ўқиётган ўқувчилар металалом йиғишга мажбурланмоқда:

"Фарғона вилояти Ёзёвон туманининг 1-сонли мактаб ўкувчилари металалом йиғишга мажбурланмоқда. 1 синфлар учун 2 килограмм, 2 синфлар учун 3 килограмм, 3 синфлар учун 4 килограмм, 4 синфлар учун 5 килограмм, 5 синфлар учун 6 килограмм, 6 синфлар учун 7 килограмм, 7 синфлар учун 8 килограмм, 8 синфлар учун 9 килограмм, 9 синфлар учун 10 килограмм металалом йиғиш талаби қўйилган. Яъни, барча ўқувчиларга мажбурий темир солиғи солинган. Режани бажармаган ўқувчилардан ҳар бир йиғилмаган килограмм учун 3 минг сўмдан талаб қилинмоқда.

Бу ҳолат Ўзбекистон бўйча, шаҳар мактабларидан ташқари, барча туман мактабларида ҳар йили амалга ошириладиган амалиётдир. Шу усул билан ҳар бир мактаб ўртача 13-15 тонна мажбуриятини бажаради.

Йиғилган темирдан чиқган пул қаерга кетишини ҳеч ким сўрамайдиям. Бу эса ёш болаларни мажбурий меҳнатга жалб этишмасми?"

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG