Линклар

Россиянинг RT телеканали Британия банкларидаги ўз ҳисоб рақамлари ёпиб қўйилгани ҳақида билдирмоқда. Телеканал бош муҳаррири Маргарита Симонян Twitter микроблогидаги ўз аккаунтида: “Британиядаги ҳисоб рақамларимизни ёпишди. Барчасини. Қарор қайта кўриб чиқилмас экан. Яшасин сўз эркинлиги!” деб ёзди.

NatWest банки телеканалнинг Лондондаги ваколатхонасини бундан буён улар банкнинг мижози эмаслиги ҳақида хабардор қилган.

RT NatWest тармоғига кирувчи барча молиявий муассасалар унга хизмат кўрсатишдан бош тортиши билдирилгани ҳақида хабар тарқатди. Телеканалга кўра, уларга бунинг сабаби очиқланмаган.

Авваллари Russia Today номи билан фаолият юритган телеканал нохолислиги учун Британиянинг Ofcom давлат назорат агентлиги санкцияларига дучор бўлганди.

2015 йил июлида Barclay банки “Россия сегодня” давлат ёйин холдинги ҳисобларини ёпиб қўйганди. Россия Ташқи ишлар вазирлиги ўша пайтда бу қарорни Украинадаги уруш туфайли Европа Иттифоқининг Россияга қарши киритган санкциялари билан боғлаганди.

XS
SM
MD
LG