Линклар

logo-print

БМТнинг Яман бўйича элчиси бу мамлакатда урушаётган барча томонлар розилиги билан 72 соатлик сулҳ жорий этилганини билдирди. Исмоил Улд Шайхга кўра, оташкесим қарори 18 октябрь тунидан кучга киради ва инсонпарварлик ёрдам етказилишига имкон яратади. Яман расмийлари сулҳ муддати узайтирилиши мумкинлигини билдирганлар.

Президент Абд-Раббу Мансур Ҳодий бошчилигидаги қувғиндаги ҳукумат 2014 йили Яман пойтахтини эгаллаб олган исёнчи ҳусийлар қамалидаги Тоизга инсонпарварлик ёрдами сўраган. Ҳукумат кучлари ҳозирда Тоизга олиб борувчи тўрт йўлнинг биттасинигина назорат қилмоқдалар. Собиқ президент Али Абдулла Солиҳ тарафдорлари бўлган ҳусийларни Эрон дастакламоқда. Шу кунда мамлакатнинг қарийб ярмини улар назорат қилмоқда.

Саудий Арабистони дастаклаётган Ҳодийга содиқ кучлар маҳаллий қабилалар билан Яманнинг қолган қисмини назорат қилиб турибди. БМТ маълумотларига кўра, Ямандаги урушда 10 минг чоғли одам нобуд бўлган, уларнинг 3800 нафари тинч аҳоли вакилларидир.

XS
SM
MD
LG