Линклар

Афғонистон шимолидаги Фарёб вилоятининг Қайсор деган жойида толиблар томонидан амалга оширилган ҳужумда мамлакат вице-президенти, генерал Абдурашид Дўстум енгил тан жароҳати олди. Ҳужум чоғида Дўстумнинг икки нафар тан соқчиси ҳалок бўлгани айтилмоқда.

Абдурашид Дўстум Толибон пистирмасига дуч келганини Афғонистон ҳукумати раиси Абдуллоҳ Абдуллоҳ ҳам кечаги ҳукумат мажлисида тасдиқлаган.

Фарёб вилоят полицияси матбуот котиби Дўстумга қилинган ҳужум чоғида Толибон ҳаракатининг 70 чоғли жангариси ярадор бўлганини билдирган.

Афғонистоннинг ўзбек миллатига мансуб вице-президенти Фарёбга Толибон томонидан ишғол этилган аҳоли пунктларини озод қилиш учун борганди.

Абдурашид Дўстумга Фарёбда 2015 йил августида ҳам суиқасд уюштирилганди.

XS
SM
MD
LG