Линклар

logo-print

Қирғизистонликлар Қозоғистонда бир ой қайдсиз юришлари мумкин


Қирғизистон ва Қозоғистон ташқи ишлар вазирлари Э.Абдилдаев ва Е.Идрисов, Остона, 2016 йил 17 октябри.

Қирғизистон ва Қозоғистон ташқи ишлар вазирлари Э.Абдилдаев ва Е.Идрисов, Остона, 2016 йил 17 октябри.

Қирғизистонликлар бундан буён Қозоғистон ҳудудида яшаш жойларида мажбурий рўйхатдан ўтмасдан 30 кунгача юришлари мумкин. Бу ҳақдаги келишувга Қирғизистон ташқи ишлар вазири Эрлан Абдилдаевнинг Қозоғистонга қилган расмий сафари чоғида эришилган.

Аввалги тартибга мувофиқ, қирғизистонликлар Қозоғистонда 5 кунгача рўйхатдан ўтмай юришлари мумкин бўлиб, кейин албатта ички ишлар департаментида қайддан ўтишлари лозим эди.

Қирғизистонликларга Қозоғистонда 30 кун қайдсиз юриш имкониятини берадиган ҳужжат икки давлат идораларида зарур расмий тадбирлар амалга оширилганидан кейиноқ кучга кириши айтилмоқда.

XS
SM
MD
LG