Линклар

Россия ва Сурия кучлари Ҳалабда ҳаво зарбаларини тўхтатганини билдирди


Россия авиацияси бугун эрталабдан Суриянинг Ҳалаб шаҳри ва атрофларида ҳаво зарбаларини тўхтатган.

Бу ҳақда Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу маълум қилди.

Жаноб Шайгуга кўра, 20 октябрь куни Ҳалабда "гуманитар пауза" бошланади.

Ҳалабнинг шарқий қисмини назорат қилаётган исёнчиларга шаҳарни тарк этишлари ва яраланганларни эвакуация қилишларига имкон бериш учун Сурия ҳукумат кучлари ҳам ортга олинади.

АҚШ Ҳалабдаги "гуманитар пауза"ни жабрдийдаларни эвакуация қилиш учун берилган жуда оз фурсат ва кечикиб қилинган қарор деб атади.

Ўтган ойда Ҳалабда инсонпарварлик карвонига ҳужум қилинди.

АҚШ мазкур ҳужумда Россия ҳарбийларини айблади ва Москва билан Сурия бўйича сўзлашувларни тўхтатган эди.

XS
SM
MD
LG