Линклар

Хоразмнинг Урганч шаҳрида АҚШ мудофаа вазирлигининг биотерроризм таҳдидларини камайтириш агентлиги кўмагида минтақавий диагностика лабораторияси очилди.

Илмий муассасадаги замонавий тиббиёт ускуналари хавфли патоген микроорганизмларни эрта аниқлаш ва эпидемияларнинг олдини олишга имкон беради.

– Бу каби диагностика лабораториялари касалликларни назорат қилишни мустаҳкамлашда муҳим ўрин тутади, - деди Урганчдаги лабораториянинг очилишида қатнашган АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Памела Спратлен.

2011 йилда худди шундай иккита лаборатория АҚШ кўмаги билан Ўзбекистоннинг Андижон ва Фарғона вилоятларида ҳам очилган эди.

XS
SM
MD
LG