Линклар

logo-print

Афғонистон расмийлари Толибон билан яширин музокаралар ўтказаётгани тасдиқланди


Афғонистон президенти Ашраф Ғани Гулбиддин Ҳикматёр билан сулҳ шартномасини имзоламоқда.

Афғонистон президенти Ашраф Ғани Гулбиддин Ҳикматёр билан сулҳ шартномасини имзоламоқда.

Афғонистон ҳукуматининг юқори даражадаги амалдорларидан бири афғон расмийлари сентябрь ойидан бошлаб Қатар пойтахти Доҳада Толибон вакиллари билан икки марта яширин равишда музокаралар ўтказганини тасдиқлади.

Озодлик радиоси афғон хизматига 18 октябрь куни бу борада ўз исмини айтмаслик шарти билан маълумот берган ҳукумат расмийси, учрашув тафсилотларини очиқламади.

18 октябрда Британининг “Гардиан” нашри Афғонистон ҳукумати сентябрь ойида Толибон билан тинчлик музокараларини жонлантиргани ҳақида хабар берган эди.

“Гардиан”нинг билдиришича, Толибон вакили Мулла Абдул Охунд билан Афғонистон махсус хизмати рахбари Муҳаммад Маъсум Станекзай юзма-юз учрашган. Сўзлашувлар дўстона руҳда ўтгани айтилмоқда.

Сентябрь ойининг охирларида Афғонистон ҳукумати дала қўмондони Гулбиддин Ҳикматёр билан сулҳ битимига эришган эди. "Гардиан”нинг билдиришича, Қатардаги сўзлашувларда АҚШ вакили ҳам қатнашган.

XS
SM
MD
LG