Линклар

Тошкентда сентябрда квартиралар нархи 1 фоизга қимматлади


Тошкентдаги кщп ыаватли уйлардан бири.

Тошкентдаги кщп ыаватли уйлардан бири.

Сентябрь ойида Тошкентда бир неча ойдан бери биринчи марта квартиралар нархларида кўтарилиш бўлгани сезилди.

CREDO MAX ESTIMATION баҳолаш ширкатининг сешанба куни билдиришича, сентябрда Тошкентдаги иккиламчи уй-жой бозорида нарх августга нисбатан 1 фоизга қимматлаган.

Август ойида кўп қаватли уйлардаги хонадонларнинг 1 квадрат метри ўрта ҳисобда 573 доллардан баҳоланган бўлса, сентябрда бу кўрсаткич 577 долларни ташкил қилди.

Август ойида Тошкентда иккиламчи квартира бозорида нарх 3 фоизга арзонлагани кузатилган эди.

Ширкатнинг маълум қилишича, панел уйларнинг нархи ўзгаришсиз қолган. Қимматлаш асосан ғиштдан қурилган уйларга тегишлидир.

XS
SM
MD
LG