Линклар

Ислом тараққиёт банки Ўзбекистонга 1,4 миллиард доллар беради


Ислом тараққиёт банки логотипи.

Ислом тараққиёт банки логотипи.

Ислом тараққиёт банки Ўзбекистонга 2017-2019 йилларга мўлжалланган стартегик ҳамкорлик шартномаси доирасида 1 миллиард 400 миллион доллар миқдорида маблағ ажратади.

Бу ҳақда Ўзбекистон муваққат президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ислом тараққиёт банки президенти Бандар Ҳожар билан 18 октябрь куни Тошкентда бўлиб ўтган учрашуви чоғида малум қилинди.

Бандар Ҳожар Тошкентда 18 -19 октябрда бўлиб ўтган Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 43-сессиясида иштирок этиш учун келган эди.

Хабарда айтилишича, Ислом тараққиёт банки ажаратадиган маблағ ижтимоий тараққиётга қаратилган 21та лойиҳани амалга оширишга сарфланади.

Ислом тараққиёт банки шу кунгача Ўзбекистонга саломатликни сақлаш, маориф, ирригация, энергетика, сув таъминоти, коммунал хўжалик ва кичик бизнесни қўллаб қувватлаш мақсадларида 1 миллиард 400 миллион долларлик кўмак кўрсатган эди.

Тошкент 2003 йилда Ислом тараққиёт банкига аъзо бўлган.

XS
SM
MD
LG