Линклар

Ўзбекистон ИҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгаши раислигини қабул қилиб олди


Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ИҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгаши раислигини қабул қилиб олди..

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ИҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгаши раислигини қабул қилиб олди..

Ўзбекистон Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши раислигини қабул қилиб олди.

Ўзбекистонга раислик ваколати Тошкентда18-19 октябрь кунлари ўтган Ислом ҳамкорлик ташкилоти ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 43-сессияси пайтида топширилди. Бунгача ташкилот Ташқи ишлар вазирлари кенгашига Қувайт раҳбарлик қилиб келган эди.

Тошкент анжуманида ташкилотга аъзо 26 давлат ташқи ишлар вазирлари, 50дан ортиқ халқаро ташкилотлар ва давлатлар вакиллари иштирок этди.

Анжуман расман очилганидан сўнг марҳум Ислом Каримов хотирасига Қуръон тиловат қилинди.

Ўзбекистон мазкур ташкилотга 1996 йилда аъзо бўлган эди. 2007 йилда Ислом ҳамкорлик ташкилотиТошкентни ислом маданияти пойтахти, деб эълон қилган эди.

XS
SM
MD
LG