Линклар

Ўзбекистонда “Маъмурий қамоқни ўташ тартиби тўғрисида”ги қонун қабул қилинади


Олий Мажлис Қонунчилик палатасига Вазирлар Маҳкамаси томонидан қонунчилик ташаббуси асосида Ўзбекистон Республикасининг “Маъмурий қамоқни ўташ тартиби тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси киритилди.

Қонунчилик палатаси расмий сайтига кўра, мазкур қонун лойиҳаси маъмурий қамоқни ўташ тартиби билан боғлиқ бўлган муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш, маъмурий қамоқни ўташ принциплари, тартиби, маъмурий қамоққа олинган шахсларнинг ҳуқуқий ҳолати, қонуний манфаатларини белгилаб бериш, шунингдек, уларда бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва манфаатларига, жамият ва давлат манфаатларига, умумқабул қилинган анъаналарга нисбатан ҳурмат билан муносабатда бўлиш руҳини шакллантириш мақсадида ишлаб чиқилган.

Ушбу қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасининг жорий йил 20 октябрь куни ўтказилиши кутилаётган ялпи мажлисида депутатлар томонидан биринчи ўқишда кўриб чиқилади.

XS
SM
MD
LG