Линклар

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси расмий сайтига кўра, “Ягона дарча” марказлари томонидан 2016 йил 1 октябр холатига кўра, 76 576 та давлат хизмати кўрсатилган. Шунингдек, марказлар томонидан кенг қўламдаги ахборот хизматлари кўрсатилиб, 2016 йилнинг 9 ойи давомида тадбиркорлик субъектларига 100 000 дан ортиқ бепул маслаҳат берилган.

Айтилишича, шу кунда Ўзбекистоннинг барча туман ва шаҳарларида жами 194 та "ягона дарча" тамойили бўйича тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатувчи Ягона марказлари фаолият кўрсатмоқда.

“Тадбиркорлик субъектларига "ягона дарча" тамойили бўйича давлат хизматларини кўрсатиш Ягона марказлари тизими сифатли хизматлар кўрсатиш учун зарур бўлган коммуникация инфратузилмасига, шунингдек замонавий жихозларга эга. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 23 ноябрдаги 335-сон Қарори доирасида, тадбиркорлик субъектларига "ягона дарча" тамойили бўйича давлат хизматларини кўрсатиш Ягона марказлари 2 981 дона техник воситалар билан жихозланган”, дейилади Қонунчилик палатаси расмий сайти хабарида.

XS
SM
MD
LG