Линклар

Пентагон: “Исломий давлат” Мосулда одамлардан жонли қалқон сифатида фойдаланмоқда


Пентагон “Исломий давлат”ни Ироқ кучларининг шаҳарга кириб боришига тўсқинлик қилиш учун мосуллликлардан “жонли қалқон” сифатида фойдаланишда айбламоқда.

18 октябрь куни Пентагон матбуот котиби капитан Жефф Дейвис “Биз улардан жонли қалқон ўлароқ фойдаланишаётганини яхши биламиз”, деди.

Оддий фуқароларни куч билан ушлаб, уларнинг ҳаракатини чеклаш ва шаҳардан чиқишларига тўсқинлик қилиш ҳолатлари бир неча ҳафтадан бери давом этяпти. Уларни мажбурлаб ушлаб туришибди”, дея сўзини давом эттирди котиб.

Мосулда ҳалиям 1,5 миллионга яқин одам яшайди. Шаҳар жангарилар бошқарувидаги Ироқнинг сўнгги йирик шаҳридир. Миграция бўйича халқаро ташкилот аввалроқ жангарилар ўнг минглаб одамдан жонли қалқон ўлароқ фойдаланиши мумкинлигини айтган эди.

Ташкилот экстремистлар кимёвий ҳужумларни амалга ошириши мумкинлигини ҳам айтди. Жангарилар ироқлик курд кучларига қарши бундай ҳужумларни амалга оширган.

Reuters агентлиги Пентагон “Исломий давлат” примитив кимёвий қуроллардан фойдаланиши мумкинлигини билишини маълум қилди. АҚШ ҳарбийлари ҳозирда жангарилар отган ўқларда кимёвий қурол излари бор ёки йўқлигини текширмоқда.

Дейвис Мосулни озод қилиш жанги “даҳшатли” бўлишини қўшимча қилди.

XS
SM
MD
LG