Линклар

logo-print

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетига Тошкент давлат Техника университети профессори, техника фанлари доктори, Марахимов Авазжон Рахимович ректор этиб тайинланди.

Бу ҳақда Миллий университет расмий сайтига таяниб хабар қилган маҳаллий нашрларга кўра, А.Марахимов ўз фаолияти давомида, Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари, Халқ таълими вазири бўлган ва 2011 йилнинг 30 июнида лавозимидан озод этилган.

Марахимов кейинги пайтларда Тошкент давлат техника университети "Электроника ва автоматика" факультети "Бошқаришда ахборот технологиялари" кафедраси профессори лавозимида ишлаган.

UZ24.uzга кўра, сўнгги икки йил ичида Миллий университет ректори икки бор ўзгартирилмоқда. Муҳамедов Ғофуржон Исроиловичдан сўнг 2015 йилда Сирожиддинов Шуҳрат Самариддинович университет ректори, 2016 йилда Абдурахим Абдушукуров мазкур лавозимга тайинланган эди.

XS
SM
MD
LG