Линклар

HRW Туркманистондан Алтимурад Аннамурадовнинг ўлимини тергов қилишни сўраяпти


Халқаро инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи Human Rights Watch (HRW) баёнот билан чиқиб, Туркманистон ҳукуматидан Алтимурад Аннамурадовнинг ўлими билан боғлиқ холатларни тергов қилишни сўраган. Бу ҳақда Туркман ОАВ хабар берди.

Алтимурад Аннамурадов — ҳозирда Швеция фуқароси, журналист, "Озодлик" радиоси ва бошқа қатор мустақил ОАВ ходими бўлган, Туркман ҳукумати талаби билан 2016 йил июлида Беларусда қўлга олинган Чари Аннамурадовнинг акаси.

Human Rights Watch бу тўғрида ҳам баёнот бериб, Беларус ва Туркман ҳукуматлари томонидан Швеция фуқаросига нисбатан санкциялар берилиши нотўғри эканлигини айтиб, агар Аннамурадовни Туркманистонга қайтаришса, у сўзсиз зулм қурбони бўлади, деган. Минскдаги тергов изоляторида икки ой бўлгандан сўнг, Чари Аннамурадов озод этилган ва Швецияга қайтган.

«Алтимурад Аннамурадовнинг ўлими ҳокимият ушлай олмаган сиёсий эмигрантдан ўч олишга жуда ўхшаб кетади, — деди Рейчел Денбер, HRWнинг Европа ва Марказий Осиё бўйича директор ўринбосари. — Туркманистон ҳукумати кўп йиллардан бери Чари Аннамурадов ва унинг оиласини таъқиб қилиб келмоқда. Унинг акаси машҳур диссидентни экстрадиция қилиш халқаро можаросининг қурбони бўлган кўринади».

Алтимурад 4 сентябр куни ўлган. Бундан 4 кун олдин у номаълум шахслар томонидан уйидан ўғирлаб кетилган. Икки кун ўтиб у танасида калтаклар изи билан қайтиб келган. Алтимураднинг қариндошларига айтишича, уни олиб кетганлар ундан акаси ҳақида сўрашган, аёвсиз калтаклаб хўрлашган. Икки кун ўтиб, 52-яшар эркак оламдан ўтган.

XS
SM
MD
LG