Линклар

logo-print

Вертолёт ҳалокатга учраган Шўрсув полигонига Тошкентдан текширувчилар етиб келди


MI-171 вертолётларидан Покистон Қуролли кучлари ҳам кенг фойдаланади

MI-171 вертолётларидан Покистон Қуролли кучлари ҳам кенг фойдаланади

9 киши, шу жумладан 3 экипаж аъзосининг ҳалок бўлишига олиб келган ҳарбий вертолёт ҳалокати, Озодликнинг аниқлашича, Фарғона вилояти, Ўзбекистон туманидаги Шўрсув дала полигонида 18 октябрь, кеч соат 5 лар атрофида содир бўлган. Озодликнинг тегишли идоралардаги манбаларига кўра, тинч аҳоли орасида талафотлар йўқ, шунингдек, аҳолига моддий зарар етмаган.

Олдинроқ эълон қилинган хабарда Республика Мудофаа вазирлигигича қарашли МИ-171 русумли вертолётнинг қулаб тушиши оқибатида 9 киши ҳалок бўлган. Улардан уч нафари экипаж аъзолари 6 нафари эса ҳарбийлар экани айтилган эди.

18 октябр куни Фарғона вилояти шарқида рўй берган ушбу авиаҳалокат сабаблари ўрганилмоқда.

Ушбу мақсадда Мудофаа вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, ҳарбий прокуратура ва бошқа кучишлатар тизим вакилларидан таркиб топган махсус комиссия ташкил қилинган.

Ўзбекистон президенти вазифасини бажараётган Шавкат Мирзиёев терговни ўз назоратига олгани айтилмоқда. Мирзиёев ҳукумат номидан ҳалок бўлганлар оила аъзоларига таъзия билдирди.

Расмий хабарда айтилишича, ҳарбий вертолёт режа асосида парвоз қилган.

Россияда ишлаб чиқариладиган МИ-171 русумли вертолёт 2009 йилдан бери 7 марта ҳалокатга учради. Бу авиаҳалокатлар оқибатида жами 41 киши ҳалок бўлган.

Ми-171 вертолётининг қулаб тушиши мустақил Ўзбекистон тарихида матбуотга маълум бўлган иккинчи авиаҳалокатдир. 2004 йил 13 январ куни Термиздан учган ЯК-40 самолёти Тошкент аэропортига қўниш пайтда ҳалокатга учраган, оқибатда самолёт бортидаги 37 нафар йўловчининг ҳаммаси нобуд бўлганди.

XS
SM
MD
LG