Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 21:09

Жангарилар Ироқнинг Киркук шаҳрига ҳужум қилди


Қуроллар ва портловчи ускуналар билан жиҳозланган жангарилар Ироқ шимолидаги Киркук шаҳрига ҳужум қилди.

Ҳужум учун масъулиятни "Исломий давлат" экстремист гуруҳи ўз зиммасига олди.

21 октябрдаги ушбу ҳамла Ироқ ҳукумати ва курд кучлари "Исломий давлат" жангариларини Киркук шимоли-ғарбидаги Мосул шаҳридан чиқариб юборишга уринаётган бир паллада юз берди.

Хавфсизлик мулозимларига кўра, белларига портловчи камарни боғлаган ҳужумчилар Киркукда полиция станциялари, назорат нуқталари ва шаҳар ташқарисида Эрон ширкати қураётган электр станциясини нишонга олдилар.

Хабарларда таъкидланишича, хавфсизлик кучларининг 6 нафар аъзоси ва электр станциясида ишлаётган 2 эронлик техник ходим ўлдирилди.

Хавфсизлик манбалари эса ҳужумчилардан камида 8 нафари ўлдирилганини айтади.

Киркук ҳокими Нажмиддин Карим жангарилар бирорта бинони босиб олмаганини айтди.

Бағдоддан 290 километр шимолда жойлашган Киркук йирик нефть заҳираларига эга.

XS
SM
MD
LG