Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 17:20

Ўзбекистонда айрим жиноят турларига қамоқ жазоси бекор қилинади


Ўзбекистон президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев айрим жиноят турларига қамоқ жазоси белгилашни бекор қилувчи қонунни имзолаган.

Келаси йилнинг 1 апрелидан кучга кирадиган қонунда, айрим жиноятлар учун озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазонинг муқобил турлари қўлланиши айтилган.

Айни қонунга мувофиқ, жиноят содир этишда гумонланган шахсларни ушлаб туриш муддати 72 соатдан 48 соатга, қамоққа олиш ва уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чораларини қўллашнинг, шунингдек жиноят ишлари бўйича дастлабки терговнинг энг кўп муддатлари 1 йилдан 7 ойга қисқартирилади.

“Хабеас корпуси” институти ваколатларини кенгайтириш, прокурорларнинг почта-телеграф жўнатмаларини хатлаб қўйиш ва эксгумация қилиш каби тергов ҳаракатларини ўтказишга санкция бериш бўйича ваколатлари судларга ўтказилади.

XS
SM
MD
LG