Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 14:06

Афғонистонда кўкнори етиштириш 2016 йилда 10% ортди


Афғонистонда кўкнори етиштириш 2016 йилда 10 фоиз ортди, дея маълум қилди Бирлашган Миллатлар Ташкилоти 23 октябрда чиқарган ҳисоботида.

Афғонистонда кўкнори етиштириш бўйича ўтказилган йиллик сўровга кўра, мамлакатда кўкнори етиштирилган ерлар 2016 йилда 10 фоизга кенгайиб, 201 минг гектарни ташкил этган.

Кўкнори етиштиришнинг ортишига ҳавонинг қулай келгани, ҳукуматнинг хавфсизликни таъминлай олмаётгани ва наркотикларга қарши курашда халқаро ёрдамнинг озайгани сабабдир, деди БМТ.

Афғонистонда кўкнор етиштирувчилар кўп ҳолларда Толибонга ўлпон тўлайди.

Ўз навбатида Толибон олинган солиқни НАТО кучлари ва ҳукуматга қарши курашга сарфлайди.

Афғонистонда етиштирилган кўкноридан дунёдаги героиннинг 90 фоизи ишлаб чиқарилади.

XS
SM
MD
LG