Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 14:25

Йирик банклар ЕИдан чиқаётган Британияни тарк этишга тайёргарлик кўрмоқда


Буюк Британиядаги йирик банклар 2017 йил бошида Епропа Иттифоқи ҳудудига кўчиб ўтишга тайёргарлик кўрмоқда.

Кичикроқ банклар эса Британияни шу йилнинг ўзидаёқ тарк этиш истагида.

Бу ҳақда Observer газетасига британиялик банкачилар ассоциациясининг бошлиғи Энтони Браун маълум қилди.

Энтони Браунга кўра, аксар банклар раҳбарияти аллақачон чиқиб кетиш "тугмаси"ни босиш арафасида турибди, кичикроқ банклар эса Рождество байрамига қадар чиқиб кетишга тайёргарлик кўрмоқда.

Октябрь ойи бошида Британия бош вазири Тереза Мэй ҳукумати Европа Иттифоқидан чиқиш жараёнини 2017 йилнинг март ойи охирига қадар расман бошлашини эълон қилди.

Европа Иттифоқидан чиқиш бўйича референдум 2016 йил 23 июнда бўлиб ўтганди.

Иттифоқдан чиқишни ёқлаб британияликларнинг 52 фоизи овоз берганди.

XS
SM
MD
LG