Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:26

Сахаров мукофоти “Исломий давлат”нинг собиқ асираларига берилди


Надиа Мурод ва Ламия Ажи Башарлар 2014 йилда Ироқ шимолидаги қишлоғи “Исломий давлат” экстремист гуруҳи жанггарилари тарафидан ишғол этилганидан сўнг юзлаб язидий аёллари қатори қул қилинди.
Надиа Мурод ва Ламия Ажи Башарлар 2014 йилда Ироқ шимолидаги қишлоғи “Исломий давлат” экстремист гуруҳи жанггарилари тарафидан ишғол этилганидан сўнг юзлаб язидий аёллари қатори қул қилинди.

Европа Парламенти бу йилги Сахаров мукофотини “Исломий давлат” жанггарилари исканжасидан қочиб-қутилган ва ҳозирда аёллар ҳамда диний озчилик вакиллари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан шуғулланаётган язидий фаоллар Надиа Мурод ва Ламия Ажи Башарларга берди.

Надиа Мурод ва Ламия Ажи Башарлар 2014 йилда Ироқ шимолидаги қишлоғи “Исломий давлат” экстремист гуруҳи жанггарилари тарафидан ишғол этилганидан сўнг юзлаб язидий аёллари қатори қул қилинди.

Бу йилги Сахаров мукофотига номзодлар орасида Қрим татарлари етакчиси Мустафо Жамилев ҳамда турк журналисти Жан Дундорлар бор эди.

72 ёшли Жамилев ўз ватани бўлмиш Қрим Россия тарафидан аннексия қилинганидан сўнг унинг у ерга бориши тақиқланди.

Мустафо Жамилев Қрим халқининг 1944 йил Сталин бадарғасидан сўнг ҳуқуқлари тикланиб, ўз она ватанига қайтиш учун курашган инсон. У ҳайтининг 15 йилини совет турмаларида ўтказган.

Жан Дундор Туркияда чиқадиган “Жумҳурият” газетасининг собиқ муҳарриридир.

Газета Туркия маҳсус хизматлари Суриядаги исёнчи гуруҳларга қурол етказиб бераётгани ҳақида хабар қилиши ортидан Дундор қамоққа олинганди.

50 минг евролик Сахаров мукофоти ғолибларига мукофот 20 декабрь куни топширилади.

XS
SM
MD
LG