Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 01:49

Газбалони бор автомашиналарга камида 5 литр бензин қуйилиши керак

Sizdan Telegram” лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андозалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истагингиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ************************************************************************************************************** Муҳим эслатма: “Sizdan Telegram” лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

19:02 7.11.2016

"Кулгинг ҳам, қаҳринг ҳам келади"

Озодлик тингловчиси қуйидаги суратни юбориб, Ўздавнефтгазинспекция олиб бораётган ҳаракатлардан шикоят қилди:

"Навоий вилоят Ўздавнефтгазинспекция бўлими
АЁҚШларга мана шунақа бемаъни хатларни тарқатиб юрибди.

Бу хатни ўқиб, кулгинг ҳам, қаҳринг ҳам келади. Энди оператор ҳар бир мижознинг машинасидаги газини текширадими, ёки ёқилғи қуядими?

Кечаси соат бирда оператор ҳар бир машинани газини текширгани чиқса, нима бўлишини биладими булар?"

19:24 3.11.2016

"Kунига 2 соатга свет берилмоқда..."

Озодлик тингловчиси Самарқанд шаҳрида электроэнергия муаммоси мавжудлиги ва свет тез-тез ўчирилишини иддао қилди:

"Бизда ҳам свет тез-тез ўчиб туради. Бизда ҳам шу муаммо мавжуд.

Мен Самарқанд шаҳрида ишлайман. Бизда ҳар куни свет ўчирилмоқда. Кунига камида 12 соат светсиз ўтирибмиз.

Бозорларда кунига 2 соатга свет берилмоқда, ҳолос. У ҳам фақат движок орқали. Умуман савдо қилиб бўлмаяпти".

14:45 2.11.2016

"Ким буларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилади?"

Озодлик тингловчиси кўча супураётган аёлнинг суратини Озодликка юбориб, Ўзбекистонда аёллар ҳуқуқлари муносиб тарзда ҳимоя қилинмаётганлигини иддао қилди:

"Қачонгача аёллар ёмғирда кўча супуриб юради?

Ким буларнинг ҳуқуқларини муносиб тарзида ҳимоя қилади?"

15:19 1.11.2016

"Газ йўқ, свет йўқ… Совуқда ўраниб ётибман"

Андижонлик муштарий шаҳарда электроэнергия тез-тез ўчирилишини иддао қилмлоқда ва бу муаммо ҳал бўлмаётганидан шикоят қилди:

"Андижонлик одамлар свет масаласида сизларга мурожаат қилибди. Сизлар ҳам шу муаммо ҳақида ёзибсиз. Мен қўшимча қилмоқчиман.

Свет эрталабдан йўқ. Обед вақти бўлди. Ҳали ҳам йўқ. Электр симлар яроқсиз аҳволга келиб қолган. Шаҳарнинг кўп маҳаллаларида мутлақо бир хил вазият.

Қўшни маҳаллада яшаётган одамлар бош вазирнинг виртуал қабулхонасига шикоят йўллаб, бу масалани ечимини топишни сўрабди.

"Свет бошқа ўчмайди" деб ваъда берибди Андижон электроэнергия раҳбари. Бироқ, муаммо ҳал бўлмаябди. Газ йўқ, свет йўқ… Совуқда ўраниб ётибман.
Бу муаммонинг ечими бормикин? Нима қилишга ҳам ўйланиб қолдим. Илтимос, шу масалани ёритиб беринг. Бош вазир буни эшитиб, маҳалламизга свет ва газ келиб қолар, балким".

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG