Линклар

Ҳолландияда мусулмонларга қарши чиққан сиёсатчи судланмоқда


Ҳолландиялик сиёсатчи Герт Вилдерс.

Ҳолландиялик сиёсатчи Герт Вилдерс.

Ҳолландияда Ислом динига қарши чиқаётган сиёсатчи Герт Вилдерсга қарши маҳкама бошланди. Диний низо қўзғатганлик ва дискриминацияга оид айблов бўйича маҳкамада сиёсатчининг ўзи қатнашмаяпти.

Вилдерснинг адвокати томонидан ўқиб эшиттирилган баёнотда сиёсатчи бу суд сиёсий характерга эга экани, шунинг учун ҳам унда қатнашишдан бош тортишини билдирган.

Ҳолландия Озодлик партияси (PVV) раҳбари Герт Вилдерс Амстердам яқинидаги Схипхол шаҳрида бўлиб ўтаётган маҳкамани март ойига белгиланган сайловлар арафасида унинг сиёсий ролини бостиришга қаратилган “пародия” деб атаган.

Вилдерсга қарши айблов 2014 йил мартидаги митингда сиёсатчи Ҳолландияда марокашликлар сонини камайтириш чақириқлари бўлган қўшиқни куйлатганидан кейин қўйилган.

Мазкур иш бўйича ҳукм декабрь ойида эълон қилиниши керак. Агар Вилдерс айбдор деб топилса, у 7400 евро миқдорида жарима тўлаши ва бир йилга қамалиши мумкин. Вилдерс аввал ҳам бир неча бор Қуръони Каримни тақиқлаш ва Ҳолландиядаги барча масжидларни ёпиб ташлаш чақириқлари билан чиққан.

XS
SM
MD
LG