Линклар

logo-print

Ироқ бош вазири ИДдан Мўсулни топширишни талаб қилди


Ироқ бош вазири Ҳайдар Абодий.

Ироқ бош вазири Ҳайдар Абодий.

Ироқ бош вазири Ҳайдар Абодий “Исломий давлат” экстремистик гуруҳи аъзоларини Мўсулга кириб борган ҳукумат кучларига шаҳарни топширишга чақирди. Абодий талаби унинг Мўсул шарқида жойлашган ҳарбий базага ташрифи чоғида ёзиб олинган ва телевидение орқали намойиш қилинган.

“Агар Оллоҳ изн берса, биз илоннинг бошини янчамиз. Уларнинг яшириниш имкони йўқ. Улар ё таслим бўладилар, ёки ўлиб кетадилар”, деди Абодий.

Ҳукумат кучлари Мўсул шарқида “Исломий давлат” гуруҳи мудофаа чизиғини ёриб ўтишга муваффақ бўлганлар. ИД жангариларини Мўсул яқинидаги ҳудудлардан сиқиб чиқариш бўйича жанговар ҳаракатлар икки ҳафтадан буён давом этмоқда. Аввалроқ Ироқ ҳарбий қўмондонлиги ИДнинг бу мамлакатдаги пойтахти ҳисобланмиш Мўсул шаҳри ишғоли учун бир неча ҳафта ва ҳатто бир неча ой кетиши мумкинлигидан огоҳлантирган. Мазкур шаҳар жангарилар томонидан 2014 йилда эгаллаб олинганди.

XS
SM
MD
LG