Линклар

Путин плутоний утилизациясидан воз кечиш тўғрисидаги қонунни имзолади


Иллюстратив сурат.

Иллюстратив сурат.

Россия президенти Владимир Путин қурол ясашда ишлатиладиган плутоний утилизацияси бўйича АҚШ билан тузилган шартномадаги иштирокини тўхтатишга оид қонунни имзолади.

31 октябрдан кучга кирган қонун 2000 йилда имзоланган ва ҳар иккала давлат зиммасига плутоний заҳираларидан халос бўлиш мажбуриятини юклайдиган битим фаолиятини расман тўхтатиб қўяди.

Қонунда, агар АҚШ Россияга нисбатан санкцияларини бекор қилса, бу санкциялардан етган зарарни тўласа ҳамда Шарқий Европада ўз ҳарбий ҳозирлигини камайтирса, шартнома янгиланиши мумкинлиги айтилган.

Вашингтон Россияга нисбатан чекловлар Минскда эришилган тинчлик битими шартлари бажарилмагунича олиб ташланмаслигини билдирмоқда. Мазкур битимдан мақсад Украина шарқида ҳукумат кучлари ва Россия томонидан дастакланаётган айирмачилар ўртасидаги тўқнашувларга чек қўйиш экани айтилган.

XS
SM
MD
LG