Линклар

"Каримовнинг тутуруқсиз амбицияси туфайли Қўқоновнинг 24 йил умри хазон бўлди"


Самандар Қўқонов - Ўзбекистон тарихида қамоқда энг узоқ қолаётган сиёсий маҳкум

Самандар Қўқонов - Ўзбекистон тарихида қамоқда энг узоқ қолаётган сиёсий маҳкум

Мустақил Ўзбекистон тарихида қамоқда энг узоқ қолаётган сиёсий маҳкум Самандар Қўқоновга жазо муддатининг яна 3 йилу 5 кунга узайтирилгани ўзбек ижтимоий тармоқлари фойдаланувчиларининг кескин эътирозларини уйғотди.

Ўзбекистон парламентининг собиқ депутати 72 яшар Самандар Қўқонов 1993 йил ёзида давлат мол-мулкини талон тарож қилишда айбдор деб топилиб, 20 йиллик қамоқ жазосига ҳукм этилган.

Халқаро ташкилотлар ва ўзбек мухолифати Самандар Қўқонов марҳум президент Ислом Каримов сиёсатига қарши чиққани ва мухолифатдаги "Эрк" демократик партиясини қўллаб-қувватлагани учун жазоланганини таъкидлаб келади.

Самандар Қўқоновга жазо муддати 2014 йилда дастлаб уч йилга узайтирилди, кейинроқ бу муддат бир йилга қисқартирилди.

Шу йилнинг 7 октябрда Зарафшон шаҳар суди Самандар Қўқоновни "қамоқхона тартибини мунтазам бузишда айблаб" унга берилган жазо муддатини яна 3 йилу 5 кунга узайтирди.

Ўзбекистон Олий Мажлиси 12 октябрда Конституциянинг 24 йиллиги муносабати билан амнистия қарорини қабул қилди ва унда 60 ёшдан ошган маҳкумларни озод этилиши шартлиги алоҳида таъкидланган.

Хўш, Самандар Қўқонов нима учун деярли чорак асрдан буён панжара ортида қолмоқда?

Аслида у нега қамалган эди?

"Дунё ўзбеклари" веб сайти асосчиси Исмат Хушев

"Дунё ўзбеклари" веб сайти асосчиси Исмат Хушев

Канададан журналист Исмат Хушев ўзининг "Дунё ўзбеклари" веб сайтида шу кунларда айни саволларга, ўзи гувоҳ бўлган воқеларга таяниб, жавоб беришга ҳаракат қилди.

Исмат Хушевнинг ишонишича, "Каримовнинг тутуруқсиз амбицияси туфайли" Самандар Қўқоновнинг 24 йил умри хазон бўлди.

ОzodNazar рукнида журналист билан айни мавзуда суҳбат борди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG