Линклар

logo-print

Россия, Қозоғистон ва Озарбайжон каби нефть ишлаб чиқарувчи давлатлар ОПЕК ташкилотининг нефть ишлаб чиқаришни озайтириш таклифини муҳокама қилди, бироқ бу борадаги шартномани имзолашдан бош тортди.

Бу борада якшанба куни Австрия пойтахти Венада ўтган анжумандан сўнг Қозоғистон энергетика вазири ўринбосари Магзум Мирзагалиев ўз мамлакати нефть ишлаб чиқаришни озайтириш масаласини ўрганишини, аммо ҳозир бу борадаги шартномани имзолашга тайёр эмаслигини билдирди.

Нефть ишлаб чиқарувчи ва эскпорт қилувчи давлатларнинг ОПЕК ташкилотига аъзо бўлмаган Бразилия, Мексика, Россия, Қозоғистон ва Озарбайжоннинг нефть ишлаб чиқаришни озайтириш масаласида қарор қабул қилмагани Нью Йорк биржасида нефть нархининг 4 фоизга арзонлашига сабаб бўлди. 1 ноябрь куни биржада нефтнинг баҳоси 49 доллар 86 центни ташкил қилди.

Россия жорий йил бошида ОПЕК ташкилотига аъзо давлатларга нефть ишлаб чиқаришни озайтириш таклифини киритган эди. Бироқ Россия ҳам бу борада ОПЕК ташкилотининг шартларини қабул қилишга тайёр эмаслигини маълум қилди.

XS
SM
MD
LG