Линклар

Россия чегара хизматига қарашли Ан-148 учоғи Эстония чегарасини Вайндлоо ороли ҳудудида ноқонуний бузиб ўтди.

Эстония Мудофаа кучлари Бош штабининг маълум қилишича, чегара бузилиши ҳолати 1 ноябрда куннинг биринчи ярмида қайд этилган.

Рус самолёти Эстония ҳудудида 1 дақиқа бўлгани айтилмоқда.

Эстония ҳарбийларига кўра, Ан-148 ўз йўналиши тўғрисида аввалдан ахборот берган, бироқ эстон диспечерлари билан алоқага чиқмаган.

Мазкур воқеа юзасидан Эстония ташқи ишлар вазирлиги Россия элчисини чақиртириб, норозилик нотасини топширган.

XS
SM
MD
LG