Линклар

logo-print

Ироқ Туркияни жанговар ҳаракатларга аралашмаслик тўғрисида огоҳлантирди


Ироқ бош вазири Ҳайдар ал Абоди.

Ироқ бош вазири Ҳайдар ал Абоди.

Ироқ бош вазири Ҳайдар ал Абоди Туркия Мосул шаҳри яқинидан ўтувчи икки давлат чегарасига танклар ҳамда замбаракаларни киритгани ортидан Анқарани қарама-қаршиликни кучайтирмаслик ҳақида огоҳлантирди.

Абоди телевидения орқали қилган чиқишида Бағдод Туркия билан урушишни ёки зиддиятга киришишни истамаслигини, бироқ агар бу ҳолат юз берса Ироқ кучлари жанг қилишга тайёр эканини билдирди.

Абодига кўра, Ироқ ҳукумати Туркияга Мосулни “Исломий давлат” жанггариларидан тозалаш бўйича амалиётда иштирок этишига рухсат бермаган.

“Агар Туркия амалдаги жанговар ҳаракатларга аралашса, Туркияни душман сифатида баҳолаймиз”, деди Абоди.

Туркия Ироқ билан чегарасида1 ноябрь куни танклар ва замбаракларни жанговар тайёргарликка келтирган. Анқара зарурат бўлса, турк кучлари Ироққа юборилиши мумкинлигини маълум қилган.

XS
SM
MD
LG