Линклар

Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасининг 49та ҳудуди бўйича позициялар аниқланди


Ўзбекистон ва Қирғизистон чегаранинг 49та баҳсли ҳудуди бўйича позицияларини ўзаро келишиб олди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги 1 ноябрь куни хабар берди.

Расмий хабарда айтилишича, Ўзбекистон ва Қирғизистон чегараларини аниқлаш бўйича комиссиясининг навбатдаги йиғилиши 31 октябрда Қирғизистоннинг Боткен ва Ўш вилоятларида бўлиб ўтган.

Учрашув пайтида чегарадаги 49та ҳудуд бўйича ўзаро позициялар очиқланган.

26 октябрь куни Ўзбекистон муваққат президенти Шавкат Мирзиёев ва Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев телефон орқали суҳбатлашиб, ўзбек-қирғиз чегарасини аниқлаш ишлари муваффақиятли якунланишидан манфаатдор эканликларини билдирган эдилар.

Чегараларни аниқлаш бўйича навбатдаги учрашув Ўзбекистон ҳудудида бўлиб ўтади.

XS
SM
MD
LG