Линклар

logo-print

Тошкентда метро қурилишини "Ўзбекистон темир йўллари” амалга оширади


Тошкент метроси.

Тошкент метроси.

Тошкентда метро қурилиши билан бундан буён “Ўзбекистон темир йўллари” ширкати шуғулланади.

ЎзАнинг хабар беришича, бугунги кунда ширкат Юнусобод йўналишидаги иккита янги станция қурилишини ҳамда ер ости ва ер усти метроси йўлини ётқизишни бошлаган.

Тошкентнинг Сергели туман ҳокими Фурқат Мақсудхўжаевнинг билдиришича, мазкур туманда Чилонзорнинг "Олмазор" станциясидан “Спутник” массивигача метро 4 йилда қуриб битирилади.

Сергелида ер усти метроси қурилиши режалаштирилган. Мазкур метро 6 станциядан иборат бўлиб, 8 километр масофани ташкил қилади.

“Ўзбекистон темир йўллари”нинг маълум қилишича, ширкат томонидан 9 ой ичида сармоя дастурлари доирасида 673 миллиони 600 минг доллар маблағ ўзлаштирилган.

XS
SM
MD
LG